...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Қосимжонов кучли ўнталикка кирди


16:35, 15.10.2015 Спорт
 2 365

Мусобақа соврин жамғармаси 200 минг АҚШ долларини ташкил этди. Мусобақа чемпионига эса 40 минг АҚШ доллари тақдим этилди.

  14 октябрда Берлин шаҳрида шаҳмат бўйича “FIDE World Blitz Championship 2015” чемпионатининг финал босқичи ўтказилди. Унда 188 нафар қатнашчилардан 155 нафар гроссмейстер соврин учун курашишди. Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги энг кучли шахматчи Рустам Қосимжонов мазкур мусобақада 13,5 очко жамғариб, кучли ўнталикдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда magichess.uz сайти хабар берди. Чемпионат бош соврини эса 15,5 очко тўплаган россиялик шахмат устаси Александр Гришукка насиб этди. У 2006-2012 йилларда ҳам шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди. Франциялик Максим Вашье Лагров ва россиялик Владимир Крамник 15 очко билан кучли ўнталикни якунлаб берди.

   Эслатиб ўтамиз, мусобақа соврин жамғармаси 200 минг АҚШ долларини ташкил этди. Мусобақа чемпионига эса 40 минг АҚШ доллари тақдим этилди.
Севара Нишонова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!