...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия–Беларусь ҳарбий машғулотларида ядро қуролидан фойдаланиладими?


12:15, 20.09.2017 Олам
 1 869

Антоний Мацеревичнинг таъкидлашича, Россий ҳарбийлари томонидан ўқув-машғулотлар чоғида ядро қуролидан фойдаланиши мумкин.

Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревич Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси ҳамкорлигида олиб борилаётган “Ғарб –2017” ҳарбий ўқув машқлари 20 сентябрдан кейин давом эттирилиши мумкинлигини айтди.
 
Антоний Мацеревичнинг таъкидлашича, Россий ҳарбийлари томонидан ўқув-машғулотлар чоғида ядро қуролидан фойдаланиши мумкин.
 
Польша мудофаа вазирининг фикрига кўра, Россия ҳарбий доктринаси эҳтимолий душманга превентив зарба беришни кўзда тутишини эслатди.
 
Шунингдек, у бу йилги “Ғарб –2017” ҳарбий ўқув машқлари Россия тарихидаги кенг қамровли ва кўп функцияли бўлди, деб қўшимча қилган.
 
Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревичнинг ушбу баёноти “Ғарб –2017” ҳарбий ўқув машқларининг эътирофидан кўра кўпроқ хавотирига ўхшаб янграгани рост.
 
Эслатиб ўтамиз, Литва президенти Даля Грибускайте Россия ва Беларусь давлатлари устидан “Ғарб –2017” ҳарбий ўқув машқлари сабаб БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешга шикоят қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Польша Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!