...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон консулхонаси очилди


17:31, 13.11.2018 Олам
 2 190

Консулхона округи Урал федерал округини тўла қамраб олади.

Бугун, 13 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасининг очилиш ва байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Консулхонани Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ва Свердловск вилояти ташқи иқтисодий алоқалар вазири Василий Козлов очиб берган.
 
“Биз консуллик ҳуқуқий хизматларини кўрсатамиз, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Свердловск ва бошқа вилоятлар билан иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши устида ишлаймиз”, деган Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Ҳотамов.
 
Унинг сўзларига кўра, консулхона округи Урал федерал округини тўла қамраб олади.
 
“Бизнинг маълумотларга кўра, бу ерда тахминан 100 минг нафар ўзбекистонлик мигрант ва 10 минг нафар доимий яшовчилар келади”, деган Ҳотамов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Консулхона Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!