Меркель Москванинг Сурияда қилаётган ҳаракатларини ўзгартиришга қандай мажбур қилиш йўлини топди.
Интернет-нашрнинг хабарига кўра, Германия канцлери Ангела Маркель Москванинг Суриядаги ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қилиш имкониятларини таққослаб чиқмоқда.
Аввалроқ, Европа Кенгаши бош дипломати Федерика Могерини Евроиттифоқ Россияга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламаслигини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ Суриядаги инқирозни жарима ва жазолаш билан эмас, сиёсий усулда ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.