...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг консуллик биносига “ҳужум” расмий Москва томонидан “босқинчилик” деб баҳоланди


10:53, 03.10.2017 Олам
 2 955

Расмий Вашингтоннинг ушбу хатти-ҳаракатлари 1963 йилда қабул қилинган “Вена конвенцияси”га томоман зиддир.

АҚШ ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги дипломатик инқироз кун сайин кескинлашиб бормоқда. АҚШ ҳукумати Россия Федерациясининг Сан-Францискодаги Бош консуллиги биносини “босиб олган”.
 
Ушбу ҳаракатни Россия томони халқаро ҳуқуқнинг қўпол тарзда бузилиши, деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Россия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, АҚШ томони рус консуллигининг кириш эшикларни бузган ҳолда ичкарига кирган. Бу ҳаракат Россия ва АҚШ дипломатик муносабатлари тарихидаги зўравонликка оид ҳатти-ҳаракат сифатида баҳоланган.
 
“...АҚШ ҳукуматига Россиянинг дипломатик ва консуллик мулкига нисбатан дахлсизликни қўпол бузилиши йўл қўймамиз. Бизнинг объектларга киришга рухсат бермаганмиз ва бермаймиз ҳам. Улар босқинчилардир! Расмий Вашингтоннинг ушбу хатти-ҳаракатлари икки томонлама муносабатлар учун мисли кўрилмаган ўзбошимчаликдир”, деб айтилган хабарда.
 
Бу эса 1963 йилда қабул қилинган консуллик муносабатлар тўғрисидаги “Вена конвенцияси”га томоман зиддир.
 
Россия Федерациясининг ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, расмий Москва АҚШ ҳукумати ҳаракатларига қарши қатъий норозилик билдирган ва ўз зиммасида жавоб чоралари кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишига урғу берган.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат департаменти Россия Федерациясининг Сан-Францискодаги Бош консуллик идорасида ҳеч қандай тинтув ишлари амалга оширилмаганлигини маълум қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия АҚШ Дипломатик муносабатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!