...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг икки авиакомпанияси Туркияга чартер рейсларни амалга оширишга рухсат сўради


18:02, 26.04.2016 Олам
 2 667

Су-24 воқеасидан сўнг Россия ва Туркия ўртасида чартер рейсларни амалга ошириш тақиқланган эди.

Россиянинг Nordwind Airlines ва Pegas Fly авиакомпаниялари Росавиациядан Туркиянинг Анталия ва Истанбул шаҳарларига рейсларни амалга оширишни сўрадилар. Бу ҳақда Росавиация сайти маълум қилди, дея "lenta.ru" хабар берди
 
Nordwind Airlines Россиянинг 12 шаҳридан ҳафтасига етти кун, Pegas Fly эса бешта шаҳардан ҳафтасига икки марта Туркияга рейсларни амалга оширмоқчи.
 
Nordwind Airlines халқаро сайёҳлик рейсларини амалга оширадиган чартер авикомпания ҳисобланади ва унинг ихтиёрида 20 та самолёт мавжуд. Pegas Fly авиакомпанияси Красноярск аэропортида жойлашган бўлиб, унинг ихтиёрида еттита самолёт бор.
 
Хабарда ёзилишича, Анталия россиялик сайёҳлар учун энг кўп дам олинадиган курорт шаҳарлардан бири ҳисобланади. Ростуризм 2016 йилда Туркияга дам олиш учун борадиган россияликлар 600-700 минг кишига етиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.
 
2015 йилнинг декабрь ойида Россия ва Туркия ўртасида чартер рейслар тақиқланган эди.  Россия сайёҳлик операторларига Туркияга бориш учун чипталар сотиш ман этилганди. Бунга сабаб 2015 йилнинг ноябрь ойида бўлган Су-24 бомбардимончи самолётининг Туркия томонидан уриб туширилишидир. Шундан сўнг, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар совуқлашди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Туркия Чартер рейс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!