Жорий йилнинг февраль ойида мусобақага тайёргарлик учун кетадиган харажатлар 6 миллиард рублга қисқартирилган эди.
Россия Федерацияси ҳукумати жаҳон чемпионати -2018 тайёргарлик дастурига ўзгартириш киритади. Натижада, 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик ва уни ўтказиш дастурини амалга оширишга кетадиган харажатлар 620 миллиард 865.9 миллион рублдан 617 миллиард 167.6 миллион рублгача, яъни 3 миллиард 698 миллион рублга қисқартирилади
Хабарда айтилишича, аввалроқ, Россия Спорт вазири Василий Мутко мусобақа бюджети олдингидек қолиши ҳақида маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Россияда ўтадиган 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичидан ўрин олган ўйинлар 14 июндан 15 июлгача давом этади. Мусобақалар Россиянинг 11 та шаҳрида жойлашган 12 та стадионда бўлиб ўтади.