14 апрелда Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтади ва Россия фуқаролари ўзларини қизиқтирган савол билан унга мурожаат этишлари мумкин
7 апрелдан ижтимоий тармоқнинг бош саҳифасида “москвапутину” тўғридан-тўғри линиясида “Савол бериш” (“Задат вопрос”) тугмасини ишга туширди. Тугма босилганда матнни киритиш учун диалог ойнаси очилади.
Киритилган матнни, фойдаланувчи ўз исм-шарифи, телефон рақами ва яшаётган шаҳринининг номини тасдиқлагач, юбориши мумкин.
Маълумотларни кўрсатиш ва саволни тўғри шаклда бериш учун чат-бот ёрдам беради. Агар матн жуда узун бўлса, у қисқартирилади, аксинча бўлса кенгайтирилади.
“Савол бериш” функцияси ва чат-бот сайтнинг мобил ва тўлиқ версиясида мавжуд.
Россия президенти билан тўғридан-тўғри мулоқот 14 апрелда бўлиб ўтади. У маҳаллий вақт билан 12:00да бошланади.
2015 йилда бўлган тўрт соатлик жонли мулоқотда Путин 55 та саволга жавоб берган. Ўшанда президент номига уч миллиондан зиёд савол келиб тушган.