...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияликлар “қора рўйхат”дан қўрқишмоқда


16:31, 20.12.2017 Олам
 5 461

Бу рўйхат Европа давлатларига ҳам расмий Вашингтоннинг маълумоти сифатида тақдим қилинади ва “бу шахслар билан бизнес юритиш тавсия этилмайди”.

Россия билан АҚШ давлат ўртасидаги зиддиятлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Forbes журнали таҳлилчиси Кеннет Рапозанинг фикрига кўра, “Трамп жамоаси россияликларга ҳеч нарса бермайди”.
 
Ҳозирги вақтда россияликлар орасида АҚШ Молия вазирлиги томонидан “қора рўйхат” тузилгани тўғрисида миш-мишлар бор. Бу рўйхат Европа давлатларига ҳам расмий Вашингтоннинг маълумоти сифатида тақдим қилинади ва “бу шахслар билан бизнес юритиш тавсия этилмайди”. Бу рўйхатнинг келгуси йил февралда эълон қилиниши кутилмоқда. Мазкур рўйхатга бир неча юз кишининг исми-шарифи киритилган бўлиши мумкин.
 
Журналистнинг фикрига кўра, “Агар санкциялар рўйхатига россиялик тадбиркорлар ҳам киритилса, Москва буни Россияни Европадан узоқлаштиришга уриниш, деб тушунади. Оқибатда, АҚШ Россия томонидан Европа табиий газ бозоридаги асосий рақобатчи, деб тан олинади. Бу воқеалар, бозор иштирокчилари томонидан АҚШ Россияни Украинадаги воқеалар ҳамда Хиллари Клинтоннинг электрон почтасини бузиб кирганлиги учун жазолашни давом эттираётганини билдирувчи белги сифатида қабул қилинади”.  
 
АҚШ томонидан россиялик жисмоний шахсларга янги санкцияларнинг қўлланиши, Россия томонидан АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорига киритган сармояларига ҳам хавф туғдириш мумкин. Шу пайтгача АҚШ ҳукумати томонидан Россиянинг “Газпром”, “Лукойл”, "Роснефть", "Лукойл", Сбербанк” ва ВТБ банкларига нисбатан санкция жорий қилган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:Россия АҚШ Қора рўйхат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!