...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик машҳур актёр Ўзбекистонда гастарбайтер ҳақидаги фильмда суратга тушади


15:38, 03.05.2017 Кино
 3 442

Картина Ўзбекистонда дарс берувчи Юрий исмли ўқитувчининг Россияга ёлланма ишчи сифатида келиб қолиши ҳақида ҳикоя қилади.

Нижневартовсклик драматург Алексей Житковский сценарийси асосида тўлиқ метражли “Юлдузлар” фильми суратга олинмоқда. Бош ролни Россия халқ артисти Виктор Сухоруков ижро этяпти. Бу ҳақда “ugra-news” хабар берди.
 
Картина Ўзбекистонда дарс берувчи Юрий исмли ўқитувчининг тақдир тақозоси туфайли Россияга ёлланма ишчи сифатида келиб қолиши ҳақида ҳикоя қилади. Виктор Сухоруков ўзининг ролига изоҳ берар экан “анчадан буён бундай чиройли меҳнат қилмагандим”, деди.
 
Кино жамоаси Россиядаги барча кадрларни суратга олиб бўлди. Олдинда қуёшли Ўзбекистонга экспедиция турибди.
 
“Фильм янги йилгача чиқади, деб умид қиламан. Картина Ханти-Мансийскда бўлиб ўтадиган “Олов руҳи” халқаро кинодебютлар фестивалида тақдим этилиши мумкин”, дейди драматург.
Сумбула

Теглар:Виктор Сухоруков Россия Ўзбекистон Юлдузлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!