...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик машҳур актриса Александра Завьяловани ўғли ўлдириб қўйди


09:44, 09.02.2016 Кино
 5 980

Актриса 2 кундан кейин 80 ёшни қарши олган бўларди...

Москва киноижодкорлари томонидан яратилган “Соялар кун ярмида йўқолади” фильми орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Александра Завьялованинг жасади 8 февраль куни Санкт-Петербургда, ўз уйида топилди. Бу ҳақда “Regnum.ru” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, уни ўғли ўлдирган бўлиши мумкин. Бундай тахминларнинг юзага келишига сабаб актрисанинг ўғли доимий равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилиб келгани деб айтилмоқда. Улар орасидаги келишмовчилик ва жанжал ҳақида барча қўшнилар хабардор бўлишган. Ҳозирга қадар актрисанинг ўғли ҳам полиция маҳкамасида кўрсатма берди. Актрисанинг рассом Дмитрий Бучкин билан турмушидан Татьяна исмли қизи ҳам бор.

Тергов гуруҳи ушбу қотилликни имкон доирасида барча икир-чикирларигача кўриб чиқиш истагида. 

Актриса икки кундан кейин 80 ёшни қаршилаши керак эди дейилади интернет-нашр хабарида. 
Умида Якубова
 

Теглар:Александра Завьялова Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!