Ўзбекистон терма жамоаси Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
“Келаси йили жаҳон бокси етакчилари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба, Америка, Ирландия терма жамоалари билан машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Мақсадимиз — тажриба алмашиш. Булар машғулотлар, учрашувлар ва халқаро мусобақалардаги ўзаро учрашувлар бўлади”, дейди Кравцов.
Аввалроқ Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев жаҳон чемпионатида олтин медалларга эга чиқа олмаган Россия терма жамоаси фаолиятини салбий баҳолаганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.