Морнаго шаҳрида бобоси ва бувиси билан яшаб келаётган боланинг исми Кристиан.
Боланинг ота-онаси ажрашишга қарор қилгач, суд вақтинча унинг тарбиясини ота томонидан бувиси ва бувасига топширган. Суд қарорига кўра боланинг онаси Еленага фарзанди билан учрашиб туриш мумкин эди. Бундан фойдаланган она учрашув вақтида Кристиан Ниццага олиб кетган.
Ниццадаги она-бола учрашуви Кристианнинг Италия ҳудудидан Россия Федерациясига олиб кетилиши билан тугаган, деб тахмин қилинмоқда. Маълум бўлишича, воқеа Кристианнинг туғилган куни арафасида содир бўлган. Она боласи билан таваллуд айёмни бирга ўтказмоқчи бўлган. Бироқ она-бола айнан қаерда ушбу тадбирни нишонлашаётгани ҳозирча маълум эмас.