Аёл Россия Федерецияси Жиноят Кодескининг 106-моддаси билан айбланмоқда.
Судга чақирилган аёл ўзининг янги туғилган чақалоғини ишлаб чиқариш базасидаги печда ёқиб юборгани ҳамда ёниб тугаган қолдиқларини кўчадаги ҳожатхонага ташлагани учун айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Тахминларга кўра бу аёл март ойида ишлаб чиқариш базасидаги иситиш вагонида қизини туғиб, кийимига болани ўраб печга ташлаб юборган. Ёниб тугаган қолдиқларини эса кўчадаги ҳожатхонага ташлаб кетган. Бундан хабар топган база ходимлари полиция хабар берган.
Суриштирув ишлари оқибатида айбланувчининг ёши 32 экани, ҳеч қаерда ишламагани ва доимий яшаш жойига эга бўлмагани ҳамда спиртли ичимликларни доимий равишда истемол қилиб келгани аниқланган. Аёл яшаш шароити оғир бўлгани ва боласини боқишга маблағи бўлмагани учун уни ёқиб юборганини айтган.
Хабарда ёзилишича, мазкур жиноят ишини Россия Федерациясининг Хабаровский ўлкаси ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўрганмоқда.
Бу аёл РФ Жиноят Кодесксининг 106-моддасига(она ўз янги туғилган чақалоғини ўлдириш) биноан айбланмоқда. Россия тергов қўмитасининг маълум қилишича, жиноят бўйича етарли маълумотлар тўпланган ва суд ишида кўриб чиқиш тақдим этилган.