Қонунбузарлар уч ойгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши ёки жарима тўлашига тўғри келади.
“Бу нафақат чегара тўғрисидаги қонуннинг бузилиши, балки тажовузкор хатти-ҳаракатдир”, дейди Финнмарк вилояти полицияси матбуот котиби Томас Петтерссен.
Қонунбузарлар томонидан отилган тошлар Россиянинг Мурманск вилоятидаги бирор нарса ёки кишига зарар етказмаган бўлсада, улар уч ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилиши ёки жарима тўлашига тўғри келади.
Айбланувчиларнинг ёши 20 ёшдан бошлаб қирқ ёшгача бўлган кишилар бор. Гуруҳ аъзоларининг сўзларига кўра, улар чегарада бу ишни қилиш тақиқланганидан бехабар бўлган. Уларнинг икки нафари айбига иқрор бўлди, дейди Петтерссон.
Маълумот ўрнида, Норвегиянинг Росия билан қуруқликдаги чегараси 193 километрни ташкил этади. Мазкур ҳудудларда кимсасиз ўрмонлар ястаниб ётади.
Ушбу чегара Совуқ уруш даврида жиддий ҳарбийлаштирилган ҳудуд бўлган. Чунки, бу ҳудуд НАТОнинг собиқ Иттифоқ билан бўлган икки чегарасидан бири эди.