АҚШнинг Москва шаҳрида элчихонаси, Санкт Петербург, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида бош консуллик идоралари фаолият олиб боради.
Бу қарор Россиянинг АҚШдаги элчихона ва консуллик муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимлари сонининг 455 нафар этиб белгилангани ва бир қанча дипломатик ваколатхона ходимларининг АҚШдан чиқариб юборилиши натижасида қабул қилинди.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, шунингдек, АҚШ ҳукумати томонидан Россия дипломатик персоналини қисқартириш бўйича бир томонлама ҳаракат амалга ошириладиган бўлса, Россия томони ҳам худди шундай жавоб қайтариши таъкидланган.
Бундан ташқари АҚШ элчихонаси август ойидан бошлаб “Серебрянний Борда”ги дала-ҳовлиси, Москванинг “Дорожной” кўчасидаги омборларидан фойдалана олмайди.
Маълумот учун, АҚШ Москва шаҳрида элчихонасига, Санкт Петербург, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида бош консуллик идораларига эга.