Генрих Гиммлер СС рейхсфюрери, Германия Ички ишлар рейхсминистри лавозимида ишлаган.
Топилган кундаликларда 1938, 1943 ва 1944 йиллар сана сифатида ёзиб қолдирилган. Холокост ташкилотчиларидан бири мингдан ортиқ саҳифада ўз ҳаётини тасвирлаб берган.
Гиммлернинг кундалигига кўра, унинг иш куни жуда тиғиз бўлган. 1943 йилдан то 1945 йилгача у ҳарбийлар, полиция офицерлари ва нацист мансабдор шахслар билан 1600дан ортиқ учрашув ўтказган. У Бухенвальд концлагери яқинида жойлашган СС ходимлари учун казинода овқатланишни хуш кўрган.
1943 йилда ёзилган кундаликда миллионлаб одамларни ўлимга юборган Гиммлер эрталаб Собибор концлагердаги газ камераларининг “самарадорлиги”ни текширгани, кечқурун эса СС офицерлари учун уюштириладиган зиёфатда иштирок этгани ҳақида ёзган.
Яна бир кундаликда эса рейхсфюрер массаждан сўнг 10 нафар полякни отиб ўлдиришга буюргани ҳақида ёзилган.
Бундан ташқари, Гиммлер рафиқаси Маргаретега ва қизи Гудрунга (ота қизини эркалаб Пюппи деб чақирган) тез-тез қўнғироқ қилиб турган.
Маълумот ўрнида, Генрих Гиммлер 1900 йилда таваллуд топган. У СС рейхсфюрери, Германия Ички ишлар рейхсминистри лавозимида ишлаган. У 1945 йил 23 май куни ўз жонига қасд қилган.