...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда “лингвистик полиция” ташкил этилиши мумкин


18:31, 08.09.2016 Олам
 3 073

Рус тили ва адабиёти ўқитувчилари ассоциацияси давлат тилини ҳимоя қилиш учун таклиф билан чиқишди.

Россиялик ўқитувчилар мамлакатда рус тилини хорижий тиллардан кириб келаётган кўплаб сўзлардан ҳимоялаш учун “лингвистик полиция” ташкил этиш таклифи билан чиқдилар. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Кафе, дўконлар номларига назар солинг, бу эндигина нутқи шаклланаётган гўдакларнинг тил муҳитига таъсир этади. Яъни улар лотин ва кирилл алифбосидаги ҳарфлар билан аралаштириб юборилган сўзларни кўриб улғайишади”, дейди Рус тили ва адабиёт ўқитувчилари ассоциацияси ижрочи қўмитаси раиси Роман Дошинский. 
 
Филологнинг сўзларига кўра, бундай “полиция”нинг ташкил этилиши учун, давлат тили тўғрисидаги қонунни қайтадан кўриб чиқиш керак. Бунга ўхшаш қонун Францияда бор ва у хорижий тиллардан кириб келаётган сўзларнинг фоизини тартибга солади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Рус тили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!