Янги усул нафақат жиноятчиларнинг, балки антропологлар томонидан топилган одам суяклари орқали уларнинг шахсини аниқлаш имконини беради.
Америкалик олимларнинг сўзларига кўра, сочдаги оқсиллар бир неча йиллар давомида сақланиб қолиши мумкин ва бу орқали одам шахсини аниқлаш имкони бор. Бунинг учун оқсил тизимидаги ўзгаришларни анализ қилиш керак.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, оқсиллар тизимидаги мутациялар комбинацияси ҳар бир одамда ажралиб туради. Янги усул сочдаги ДНК жуда ёмон сақланган тақдирда ҳам, сочдаги оқсилларнинг пептид таркиби орқали одамнинг шахсини аниқлаш имконини беради.
Олимларнинг таъкидлашича, жиноятчилар ёки суяк қолдиқларини аниқлаш учун бир миллиграмм оғирликдаги соч етарли ҳисобланади. Бу кашфиёт криминалистикада энг кўп ишлатиладиган усул бўлиши кутилмоқда.