...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда юкхонаси очилиб кетган самолётдан тонналаб олтин ерга тушиб қолди


18:50, 15.03.2018 Олам
 11 524

Аниқланишича, ушбу ҳодиса юклар самолётга нотўғри жойланиши туфайли рўй берган.

Бугун, 15 март куни Россиянинг Якутск аэропортида “Ан-12” самолёти ҳавога кўтарилаётган пайтда унинг юкхонаси люки очилиб кетиши оқибатида олтин ва кумуш қуймалари сочилиб кетган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, айнан парвоз бошланганда кучли ҳаво оқими туфайли “Нимбус” авиакомпаниясига тегишли АН-12 юк самолётининг чап томон люкидаги қопқоқ отилиб кетиши билан бортдаги олтинлар тўкилиб кетган.

Ушбу лайнер Россиянинг узоқ шарқдаги ўлкаси Чукотканинг Купол конидан Красноярскка қимматбаҳо металларни олиб кетаётган бўлган. Якутскда эса ёнилғини тўлдириб олиш учун тўхтаган.
 
Аниқланишича, ушбу ҳодиса юклар самолётга нотўғри жойланиши туфайли рўй берган.
 
Олтин ва кумушларни қазиб олган Канаданинг “Kinross Gold” компанияси вакили Станислав Бородюкнинг айтишича, тушиб қолган ва умумий оғирлиги 9 тоннага тенг олтин-кумуш қуймаларнинг барчаси йиғиб олинган, шунинг учун суғурта хизматига мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ. 
Икром Раҳмон

Теглар:олтин Россия АН-12 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!