Сатирик журнал муқовасида даҳшатли воқеанинг карикатураси тасвирланган.
Мазкур карикатурада қора кийим кийган аёлнинг бола бошини кўтариб тургани тасвирланган. Депутатлардан бирининг сўзларига кўра, бу карикатурани тайёрлаганлар учун инсонларни даҳшатга соладиган воқеаларни бундай тасвирлаш нормал ҳолат ҳисобланади.
“Агар европаликларда маънавий иммунитет йўқолмаган бўлса, улар худди кучли ва соғлом организм ўсимта ва яралардан дарҳол халос бўлганидек, бу нашрга нисбатан шундай чора кўрадилар”, – дейди депутат.
“Vive Charlie” интернет-ҳафталик нашр ҳисобланади. Нашр 2015 йилнинг январида Франциянинг “Charlie Hebdo” таҳририятига ҳужум уюштирилганда сўнг тузилган. Иккала нашр ҳам бир-бирларига алоқадор эмас, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Москва метро бекати яқинидан ёш болани ўлдирган энага қўлга олинган эди.