GM Uzbekistan’нинг Россия автобозоридаги улуши 0,5 фоизга тенг.
Европа бизнеси ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси 2017 йил январь-март ойлари даври мобайнида Россияда сотилган автомобиллар рўйхатини чоп этди. Мазкур рейтингда GM Uzbekistan компанияси ҳам бор.
Россияда жорий йил январдан март ойига қадар GM Uzbekistan томонидан тақдим этилган Ravon автомобилларининг 1629 таси сотилган. Бу кўрсаткич компания рейтингнинг 24-қаторидан жой олишига сабаб бўлди.
Биргина март ойининг ўзида GM Uzbekistan Россияда 678 та Ravon автомобилини сотган. Компаниянинг Россия автобозоридаги улуши 0,5 фоизга тенг.
Ravon автомобилларининг ҳеч бир русуми январь-март ойларининг кучли 25 талик рўйхатига киритилмади.

Дурдона Расулова