...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонлик педофил-гастарбайтер ҳибсга олинди


17:03, 22.05.2017 Олам
 11 209

У 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида педофил-гастарбайтер ҳибсга олинди. У 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. 2017 йил 1 май куни жиноятчи Костюшко кўчасида яшовчи 5 ёшли ўғил болани зўрлаган.
 
Хабарда айтилишича, иммигрант ўша куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 да шу кўчада турадиган танишининг уйига меҳмонга келади. У хонадон эгасининг 5 ёшли ўғлига нисбатан зўравонлик жиноятини амалга оширади.
 
Номаълум сабабга кўра, аёл педофил-гастарбайтер устидан полицияга орадан 18 кун ўтгач, яъни 19 май куни шикоят қилган. Шундан сўнг айбланувчи қамоққа олинган. Айни вақтда у ҳибсда ушланмоқда.
 
Маълум қилинишича, Петербург полицияси тергов органлари мазкур жиноят тафсилотлари ва ҳолатини ўрганмоқда. Суриштирув ишлари асосида тегишли процессуаль ҳукм чиқарилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам педофил қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Сумбула

Теглар:Педофил Россия Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!