Россиянинг Ғарб билан алоқалари ёмонлашгани сайин АҚШ президенти мислсиз танқидлар остида қолмоқда.
Айтиш лозимки, ушбу ижтимоий рекламанинг фотосуратлари интернет-нашларида ҳам турли ракурсларда суратга олинган ҳолатда пайдо бўлди ва айни мавзу одамлар орасида катта баҳс-мунозарани келтириб чиқармоқда.
Давлат думаси депутати Дмитрий Гудков ушбу рекламани Двинцев кўчасида суратга олганини айтиб, бу ижтимоий реклама ҳақида ўзининг Twitter’даги саҳифасида шундай деб ёзди:
“Россия кўчаларида пайдо бўлаётган бу манзара жирканч ва уятлидир...”
Ҳа айтганча, аслида Обама чекмайди. У 2009 йили чекишдан воз кечгани ҳақида айтганди. 2013 йили эса 6 йилдан бери “хотинидан қўрққани учун” чекмаётганини тан олганди.
Россиянинг Ғарб билан алоқалари ёмонлашгани сайин АҚШ президенти мислсиз танқидлар остида қолмоқда. Федераль телеканаллар, маҳаллий аҳоли, радио, матбуот барча-барча уни танқид қилишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган йили Москва кўчаларидаги кўплаб автомобиллар олд, орқа ойналарига ёпиштирилган АҚШ президенти Обаманинг шахсиятига тегувчи номақбул сўзлар ёзилган кичик “маълумот”лар пайдо бўлган эди.
Москва кўчаларидаги ушбу ижтимоий рекламалар масаласида айни дамда Россияда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ҳам “Мобил мухбир” лойиҳасига бириктирилган Telegram мессенжери орқали хабар бериб, суратларни илова қилишди.