Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бир неча марта кечиктириб келинган.
Маълумотга кўра, гендер тенглик тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингач, бир неча йил Дума эътиборидан четда қолган. Кейинроқ депутатлар тузатиш киритиш муддатини бир неча бор чўзиб келганлар.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, 15 йил давомида мамлакатдаги вазият ўзгарган. Лойиҳадаги кўпгина муаммолар ўз ечимини топган ва аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари масаласи ижобий тарафга ўзгарган.