Энг кам маош олганлар рўйхати, ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик олганлардан иборат бўлган.
Ўрганишлар натижасига кўра, Россиянинг Ямал-Ненец мухтор округи, Чукотка ва Москва аҳолиси энг кўп маош оладиганлар рўйхатини бошқармоқда. Доғистон ва Карачаево-Черкесия аҳолиси эса энг кам маош олишар экан.
Мутахассисларнинг тақдим қилганларига қараганда, энг кўп маош оладиганлар рўйхати, ҳар ой 100 минг рублдан кўп маош олганлардан иборат бўлган бўлса, энг кам маош олганлар рўйхати эса ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик олганлардан иборат бўлган.
Россиядаги 4,1% ишлайдиган аҳоли ҳар ойда 100 минг рубл маош олиши аниқланган.
Жумладан, ҳар ой 100 минг рублдан кўп маош оладиган фуқаролар Ямал-Ненецк округида, аҳолининг 24% ни ташкил қилган, бу кўрсаткич Москвада - 17%, Санкт-Петербургда - 8%, Доғистонда - 0,48%, Чеченистонда эса - 0,59% эканлиги қайд этилган.
Hoursnews нашри хабарига кўра, ҳар ой 10 минг рублдан кам ойлик маош оладиганлар ҳам алоҳида рўйхат қилинган бўлиб, бу кўрсаткич Москвада - 1,5%, Олтой ўлкасида эса -25%ни ташкил қилар экан.