Жанубий Кореянинг маданият, спорт ва туризм вазирлиги россиялик спортчиларни Пёнгчан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида, нейтрал байроқ остида иштирок этишга даъват этишди
Бугун Жанубий Кореянинг маданият, спорт ва туризм вазирлиги россиялик спортчиларни Пёнгчан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида нейтрал байроқ остида иштирок этишга даъват этишди.
Вазирликнинг баёнотида: “Биз, қишки спорт тури билан шуғулланадиган дунёдаги ҳамма спортчиларни, шу жумладан, россиялик спортчиларни ҳам Олимпия ўйинларида фаол иштирок этишга даъват этамиз”, дейилган. Шунингдек, Вазирлик мутасаддилари Россия терма жамоасининг ўйинлардан четлатилганидан афсусда, эканликларини билдирган.