...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда биргаликдаги маишатбозликда ўзбекистонлик пичоқланди


12:38, 12.09.2018 Олам
 5 863

Мазкур ҳолат юзасидан процессуас текширув олиб бориляпти.

Россиянинг Якутск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси пичоқланди. Бу ҳақда Якутия ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жорий йил 9 сентябрь куни Якутия ИИВга тиббиёт муассасасидан 31 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қорин қисмига пичоқ билан зарба берилгани ҳақида хабар келиб тушган.
 
Патруль-пост хизмати ходимлари мазкур ҳолатни суриштириб, ўзбекистонликни пичоқлашда гумон қилинган шахсни аниқлаб, қўлга олганлар. У якутсклик 25 ёшли аёл бўлган.
 
Маълум бўлишича, Жорницкий кўчасидаги квартиралардан бирида ўзбекистонлик ва якутслик спиртли ичимлик ичишган. Шу вақтда улар орасида можаро чиққан. Натижада аёл пичоқни олиб, эркакнинг қорин қисмига зарба берган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан процессуас текширув олиб бориляпти ва жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Якутск Жиноят Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!