...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Япония ўртасида тинчлик шартномаси йўқлигини биласизми? Путин Абэга таклиф билдирди


12:42, 12.09.2018 Олам
 3 231

Россия ва Япония ўртасида 70 йилдан ортиқ вақтдан бери тинчлик шартномаси имзоланмай келади.

Россия президенти Владимир путин Япония Бош вазири Синдзо Абэга шу йил охиригача тинчлик тўғрисида шартнома имзолашни таклиф қилди. Россия етакчиси келишув ҳеч қандай шартларсиз бўлиши кераклигини қўшимча қилган.
 
Бу ҳақда Россия президенти бугун, 12 сентябрь куни Шарқий иқтисодий анжуман вақтида айтиб ўтган.
 
“Менга мана бундай ғоя келди: келинг тинчлик шартномасини имзолаймиз, аммо ҳозир эмас, йил охиригача. Ҳеч қандай дастлабки шартларсиз”, деган Путин.
 
Унинг сўзларига қараганда, мазкур шартнома асосида мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича музокаралар давом этади.
 
“Ўйлашимча, бу 70 йил давомида ҳал қила олмаётган масалаларга ечим топишни осонлаштирган бўларди”, деган Россия президенти.
 
Россия ва Япония ўртасида 70 йилдан ортиқ вақтдан бери тинчлик шартномаси имзоланмай келади. Расмий Токио шартнома тузиш шарти сифатида Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари қайтарилиши кераклигини таъкидлайди. Расмий Москва Жанубий Курилл ороллари Иккинчи Жаҳон уруши якунларига кўра, Совет Иттифоқига берилганини ва бу борада гап сўз бўлиши мумкинмаслигини айтади.
 
Маълумот учун, IV Шарқий иқтисодий анжуман Владивостокдаги Узоқ Шарқ Федераль университети биносида 11-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Япония Шарқий иқтисодий анжуман Жанубий Курилл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!