Таъқиқланган маълумотлар, хусусан наркотик моддаларга оид ахборотларга эга 1200 дан ортиқ сайтга Россия ИИВ томонидан 2 ойлик блок қўйилди.
«Жорий йилнинг икки ойи мобайнида вазирликда Роскомнадзордан келиб тушган фуқароларнинг тахминан 4000 та электрон мурожаати кўриб чиқилди. Натижада, наркотик ва психотроп моддаларни етиштириш жойлари, улардан фойдаланиш ва тайёрлаш усуллари ҳақидаги таъқиқланган маълумотларни тарқатувчи 1200 дан ортиқ интернет ресурслари фаолиятига чеклов ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилинган» — дейди Ирина Волк.
Унинг келтиришча, 70 фоиз ҳолатда бу каби маълумотлар хусусий эълонлар базалари орқали тарқатилмоқда. 30 фоиз ҳолат эса интернет-магазинлар ва ижтимоий тармоқлар ҳиссасига тўғри келади.