...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 ёшли қиз бувисига ёрдам бериш учун 8 километр масофани босиб ўтди


18:46, 11.03.2017 Бу қизиқ
 3 360

Саланга исмли бу қизалоқ совуқда йўлни ёлғиз босиб ўтгани сабабли, айни вақтда шифохонага ётқизилган.

Тувада 4 ёшли қиз тоби қочган бувисига ёрдам бериш учун Тайга ўрмонларида 8 километр масофани ёлғиз босиб ўтди. Бу ҳақда FlashSiberia хабар берди.
 
Бу воқеа февраль ойида содир бўлган. Бироқ ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот эндигина оммага ошкор қилинди.
 
Гап шундаки, Тайга ўрмонларида кекса ва бетоб бувиси ҳамда кўзи ожиз буваси билан яшовчи 4 ёшли қизалоқ аёлнинг қимирламай қўйганини сезгач, унга ёрдам беришга шошилган.
 
Қизалоқ бувасига бувисининг аҳволи ёмонлашганини айтгач, кўзи ожиз кекса қўлидан ҳеч нарса келмаслигини билиб, қизалоқни узоққа, қўшниларни чақириш учун юбришга қарор қилган.
 
Салгана исмли бу қизалоқ 4 соат давомида тайга ўрмонларида, кучли совуқ об-ҳаво шароитида 8 километрлик масофани ёлғиз босиб ўтиб, чўпонлар тўхтайдиган жойгача етиб борган. Ўша жойдан қўшниларга қўнғироқ қилган.
 
Орадан бир неча соат ўтиб, шифокорлар ва қўшнилар кексалар яшайдиган уйга етиб келган.
Бироқ, аёл улар боргунга қадар вафот этган. Таҳминларга кўра, аёл ўлимига инфаркт сабаб бўлган.
 
“Салангани мукофотга тавсия этмоқчимиз. У ўта қийин вазифани уддалади. 8 километрни совуқда бир ўзи босиб ўтгани сабабли, айни вақтда у шифохонада”, дейди ФВХ вакили.
Умида Якубова

Теглар:Тайга ўрмонлари Саланга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!