Полиция ходимлари уни ташландиқ уй ичидаги шкаф тагидан топишди.
Бугун, 17 июнь куни Россиянинг Иваново вилоятида бир неча кун аввал йўқолган ва қидирувга берилган 6 ёшли болакайнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
Қутқарувчилар, полиция, кўнгиллилардан ташкил топган 130дан ортиқ киши болакайни 1 кундан ошиқроқ вақт мобайнида излашди. Полиция ходимлари кўздан кечирган ташландиқ уй ичидаги шкаф тагидан чиқиб турган оёқчаларни кўргач, жасадни тортиб олишди. Ҳозирда болакайнинг ўлими сабаблари аниқланмоқда.
Полиция томонидан 6 ёшли боланинг ўлими юзасидан икки хил тахмин мавжуд: бири бахтсиз ҳодиса, иккинчиси эса қийноққа солиб ўлдириш. Суд-тиббий экспертизаси барчасига ойдинлик киритишга ёрдам беради. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари бошланган.

Умида Якубова