Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қуддус шаҳрининг мақоми бўйича ўзининг расмий баёнотини тарқатди.
Бугун, 7 декабрь куни бу қарор кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди, жумладан Буюк Британия бош вазири ҳам бунга ўз муносабатини билдирганини хабар қилган эдик.
Дунёнинг кўплаб давлатлари, халқаро ташкилотлар Қуддуснинг АҚШ маъмурияти томонидан Исроил давлатинниг пойтахти деб тан олиниши юзасидан, ўз баёнотлари билан чиқиши давом этмоқда.
Дунёнинг йирик давлатларидан бири, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қуддус шаҳрининг мақоми бўйича ўзининг расмий баёнотини тарқатди.
“РИА Новости” ахборот агентлигининг хабарига кўра, расмий Москва Қуддус шаҳрининг Ғарбий қисмини Исроилнинг, Шарқий қисмини Фаластиннинг пойтахти деб тан олади.