...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Миср ўртасидаги авиаҳамкорлик тикланашига умид борми?


11:09, 22.12.2016 Олам
 1 809

2015 йилнинг ноябрь ойида Шарм-ал-Шайх шаҳридан Санк-Петербургга йўл олган самолёт бортидаги терактдан сўнг Россия самолётлари Мисрдаги парвозларини тўхтатган эди.

21 декабрь куни Россия ва Миср ҳукумати ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат мобайнида икки мамлакат президентлари Владимир Путин ва Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Бундан ташқари, икки томонлама масалалар, жумладан, Москва ва Қоҳира ўртасидаги авиахабарлашишни тиклаш ҳақида келишиб олинган. Бу хақда “Vesti.ru” хабар берди.
 
Айтилишича, икки давлат раҳбарлари махсус хизмат ва авиахавфсизлик соҳаларида россиялик ва мисрлик тадқиқотчилар ҳамкорликда олиб борган изланишлар натижасини ҳам муҳокама қилдилар. Бу тадқиқот икки давлат ўртасидаги авиахабарларнинг тез орада барқарор ривожланишини тиклаш учун асос бўлади.
 
2015 йилнинг ноябрь ойида Шарм-ал-Шайх шаҳридан Санк-Петербургга йўл олган самолёт бортидаги терактдан сўнг Россия самолётлари Мисрдаги парвозларини тўхтатган эди.
 
Миср президенти Владимир Путин ва бутун Россия халқига Туркияда отиб кетилган Россия элчиси Андрей Карловнинг фожиали вафоти муносабати билан чуқур таъзия билдирди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Миср Телефон суҳбати Владимир Путин Абдул Фаттоҳ ас-Сиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!