...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Туркияга ҳамдардлик билдирди


14:48, 18.02.2016 Олам
 4 317

Су-24 можароларидан сўнг Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар илиқлашиш арафасида.

Россия кеча оқшом содир бўлган Анқарадаги портлашга нисбатан Туркияга ҳамдардлик билдирди. “17 февралда рўй берган Анқарадаги теракт муносабати билан биз турк халқига, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Биз бу мудҳиш воқеадан азият чеккан инсонларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз. Бу бир ёввойининг ҳеч қандай қўл билан оқлаб бўлмайди. Бу терактни уюштирганлар қилмишларига жавоб беришлари керак. Бундай воқеалар шуни кўрсатадики, барча давлатлар халқаро терроризмга қарши бирлашишлари керак”, – дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида.

Шу айтиб ўтиш лозимки, ўтган йилнинг ноябрь ойидан авж олган Су-24 можароларидан кейин Россия ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларга дарз кетган эди. Бундан сўнг Россия Туркияга нисбатан санкциялар қўллаганидан хабарингиз бор. Россия томонидан Туркия билдирилган ҳамдардлик ноябрдан буён икки мамлакат ўртасида давом этаётган совуқ муносабатларни бироз бўлса-да илиқлаштирса ажаб эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Россия Су-24 Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!