“Жабҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳининг 30 дан ортиқ жангарилари йўқ қилинди.
Генерал-майор Игорь Конашенконинг айтишича, авиаташувчи крейсер “Адмирал Кузнецов” палобасидан туриб, Суриянинг Идлиб провициясидаги террорчиларга аниқ зарба йўлланган. Натижада “Жабҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳининг 30 дан ортиқ жангарилари йўқ қилинди.
Разведка маълумотларининг тасдиқлашича, йўқ қилинган жангарилар орасида террорчи гуруҳларнинг таниқли бошлиқлари Абу Жобир Ҳормуж, Муҳаммад Ҳилол, Абул Баҳо Ал-Асфорибўлган.
Мудофаа вазирлигининг айтишича, Абул Баҳо Ал-Асфори “Жабҳат ан-Нусра” террорчи гуруҳининг Алеппо ва Ҳама шаҳарларида омон қолган жангариларни бирлаштиришга жавобгар шахс бўлган.