...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекда теракт амалга оширган террорчи ташкилот номи аниқланди


18:06, 06.09.2016 Олам
 4 413

30 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонасида теракт амалга оширилган эди. Натижада уч киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекдаги Хитой элчихонасида юз берган терактнинг амалга оширилиши учун Сурияда фаолият юритаётган “Жабҳат ан-Нусра” (“Жабҳат Фатҳ аш-Шом” дея қайтадан номланди) ташкилотига алоқадор жангарилар буюртма бергани ҳақида хабар берди.  Бу ҳақда “Knews.kg” ёзмоқда
 
“Терактнинг буюртмачилари “Жабҳат ан-Нусра” террористик ташкилотининг шўъбаси сифатида фаолият олиб борадиган уйғур террорчи гуруҳи ҳисобланади. Мазкур ташкилот эмиссарлари Жамoат Тауҳид ва Жиҳод” халқаро ташкилоти раҳбари Абу Салоҳ орқали Қирғизистондаги Хитой элчихонасинида теракт амалга оширишни ташкиллаштирган”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз,  30 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонасида теракт амалга оширилган эди.  Теракт натижасида уч нафар элчихона ходими – қирғизистонликлар жароҳатланган. Худкуш-террорчи эса ҳалок бўлди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Жабҳат ан-Нусра Хитой Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!