Виталий Мутко Россия терма жамоаси футболчиларининг кийиниш хонасига кириб, уларни Англия билан дуранг натижа қайд этганликларини “ювган”.
“Вазир футболчиларнинг кийиниш хонасига кирганда, терма жамоа аъзолари пиво ичиб, дам олаётган эдилар”, деб ёзади нашр. Мутко футболчиларга қўшилиб, шиша идишни ўзидан пиво ичган.
Футболчилардан бирининг айтишича, вазир ўйинчиларни дуранг билан табриклаган ва Словакия билан ўйинда омад тилаган. “Виталий Леонтьевич жуда яхши кайфиятда эди, биз билан ҳазиллашди ва ўз услубида футболчиларни руҳлантирди”, дейди спортчи.
11 июнь куни Европа чемпионати доирасида “Б” гуруҳидан ўрин олган Англия ва Россия ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 15 июнь куни эса Россия терма жамоаси Словакия билан куч синашди ва 1:2 ҳисобда имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин кийиниш хонасига вазир келишини кутишди, аммо Мутко келмади. Бунга сабаб топилмаган, деб ёзади “Life”.