Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатни “душманлик қадами” деб атади.
Кечагина Америка нашрларида қўшма штатларнинг Россияга қарши санкцтялар эълон қилишига оид хабар тарқатилганди. АҚШ Россияни мамлакатда ўтказилган президент сайлови жараёнига аралашганликда айблаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу куннинг ўзидаёқ Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги бундай хабарларга изоҳ берди.
Агар АҚШ Россияга қарши санкцияларни янада кучайтирса, қўшма штатлар ҳам шунга яраша “жавоб” олишини таъкидлаётган Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳаракатни “душманлик қадами” дея атади.
“Агар Вашингтондан янги адоватли қадам ташланса, шунга яраша жавоб олишади. АҚШдаги Россия дипломатик ваколатхоналарига қарши ҳаракатлар кузатилган тақдирда ҳам қатъий чора кўрилади. Балки, икки давлат ўртасидаги муносабатлар қандай кечиши эндиликда Барак Обама маъмуриятини қизиқтирмас, аммо тарих бу ҳаракатни оқламаслиги аниқ”, дейилади Россия томонидан тайёрланган ҳужжатда.
Ҳужжатда, шунингдек, Россия ҳакерларининг АҚШ сайлов жараёнига аралашгани ҳақидаги хабар уйдирма эканлиги таъкидланган.

Дурдона Расулова