...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия самолётида террорчи қўлга олинди


11:42, 14.10.2016 Олам
 5 017

Женевадаги Россия самолёти бортида террористликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

Женева аэропортидаги Россия самолётидан террорчиликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ren.tv”нинг расмий сайтида хабар берилган.
 
Аввалроқ, Женевадаги аэропортда бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар сабаб Россия самолётига учиш учун рухсат берилмаган эди.
 
Женева аэропорти матбуот котиби Максим Фетисовнинг айтишича, бомба одамга ўрнатилгани ҳақидаги телефон хабаридан сўнг, самолёт тўхтатиб қолинган. Олдин эса ҳақиқий портловчи қурилмани қидиришган эди.
 
Ҳаво лайнери бортида 115 нафар йўловчи бўлган. Бомба тўғрисидаги хабардан сўнг, улар қўшимча текширув учун терминалга қайтарилди.
 
Самолёт бортида ҳам қўшимча тадбирлар олиб борилмоқда. Йўловчилар эса бошқа лайнерга ўтказилди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия Женева Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!