Самолёт Суриядаги Хмеймим авиабазасига 500 метр яқин ҳудудда қўниш чоғида ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Ан-26 ҳарбий самолёти Суриядаги Хмеймим авиабазасига 500 метр яқин ҳудудда қўниш чоғида ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатнинг сабаби техник носозлик бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Лекин самолёт бортида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмагани аниқланган.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу мазкур вазият юзасидан президент Владимир Путинга 33 нафар борт ва 6 нафар экипаж аъзоси, жами 39 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди.
Ҳозирда воқеа юзасидан Россия Ҳарбий прокуротураси текширув ишларини олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, Ан-26 ҳарбий самолёти 1969 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Максимал 24 тонна юк билан 7500 метр баландликка кўтарила оладиган кичик ҳарбий самолётдир.