Россия раҳбари Истанбул шаҳрида Туркия президенти билан учрашув ўтказади.
Владимир Путин Форумнинг махсус сессиясида чиқиш қилиши кутилмоқда. Россия раҳбари шунингдек, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган. Бу учрашув чоғида Россия-Туркия ўртасидаги ўзаро минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур Форум давомида Россия Федерацияси президенти бошқа мамлакат раҳбарлари билан ҳам ўзаро учрашув ўтказиши режалаштирилган.