Россия президенти Владимир Путин ўз ойлик маошини ҳам 10% га қисқартиради.
Шу йилнинг апрель ойида Россия президенти Владимир Путин “Давлат бошқармаси ходимлари, ҳарбийлар ва судялар иш ҳақининг қисқартирилиши тўғрисида” ги қарорга имзо чеккан эди. Маълум бўлишича, президент қарорнинг ижросини бир йилга узайтирди. Унга кўра, президент, бош вазир, бош прокурор, тафтиш қўмитаси раисининг ойлик маоши 10% га қисқартирилади. Керакли маълумотларни Россия ҳукуматининг расмий портали орқали билиб олиш мумкин.
Умида Мухторбекова