...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия олий ўқув юртларидан 13 нафар туркиялик талаба ҳайдалди


19:05, 04.02.2016 Олам
 4 719

Олий ўқув юртидан ҳайдалган талабалар Россия Федерациясининг таълим тўғрисидаги қонунини бузгани аниқланмаган.

Бош прокуратура Москва, Воронеж, Самаранинг турли Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 13 нафар туркия фуқаролари бўлган талабалар ҳайдалиши борасида тушунтириш берди, дейилади Президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари кенгаши берган маълумотда.

Воронеждаги юқори технологиялар институтида таълим олаётган талабаларнинг 9 нафари ўқиш учун шартнома пулини тўлаш бўйича ўрнатилган қоидаларни бузган, Самара давлат иқтисодиёт институтининг 1 нафар талабаси ўқишни ўз ихтиёри билан тарк этган, Москва муҳандислик физикаси институтининг Миллий тадқиқот Ядро университетидан яна 3 нафар талаба Федерал хавфсизлик хизматининг буйруғига асосан ўқишдан ҳайдалган. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри маълумот беради.

“Туркиялик талабалар Россия Федерециясининг таълим тўғрисидаги қонунларини бузгани аниқланмаган. Прокуратурага туркиялик фуқароларнинг миллати ва фуқаролиги бўйича ҳуқуқлари бузилганлиги борасида ҳеч ким мурожаат ҳам қилмаган”,  – дейди Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари.
Умида Якубова

Теглар:Россия Туркия Таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!