Абу Муҳаммад ал-Аднани ваколати юзасидан террористик ташкилотида иккинчи одам бўлган.
Мазкур маълумотни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
ИШИД террорчи ташкилоти ҳам Ал-Аднаннинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилган.
Ал-Аднани 1977 йилда Суриянинг Идлиб вилоятидаги Бинниш шаҳарчасида туғилган. У ИШИДга алоқадор аудиоёзувлар чиқарган. 2015 йилнинг 5 майида АҚШ Ал-Аднанни қўлга олиш учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган эди.