Кеча, 30 август куни Бишкекдаги Хитой элчихонасида теракт содир этилган эди. Натижада уч киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари портлашни уюштирган одам уйғур миллатига мансублиги ҳақида хабар берган эди.
“Reuters” нашрининг ёзишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Бишкекда бўлган портлашни жиддий террористик ҳужум деб атади ва Қирғизистондаги хитойликларга уйларидан чиқмасликни, одамлар кўп тўпланадиган ҳудудлардан узоқроқ юришни тавсия этмоқда.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тегишли органларга бўлган воқеа юзасидан атрофлича текширув ўтказишни ва хавфсизликни кучайтиришни буюрди. Мамлакатда бугун, 31 август Мустақиллик куни ҳисобланади, шу муносабат билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.