Бинонинг 1,2 квадрат метр майдони буткул ёнган.
3 апрель, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:00да Россия Мудофаа вазирлигининг биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Ёнғин 3,5 минг квадрат метр жойни қамраб олган. Оловни ўчириш ишларига 253 нафар ўт ўчирувчи, 72 дона техника воситалари ва шу билан бирга 17 та кўтарма механизмлар жалб этилди.
Маълумотларга кўра, ёнғин келиб чиқишига электр кабелллардаги қисқа туташув сабаб бўлган.
Мудофаа вазирлиги биносининг том қисми, оловни ўчириш мақсадида очилди. Бинонинг 1,2 квадрат метр майдони буткул ёнган.
Ёнғинни ўчириш пайтида бир ўтўчирувчи жароҳатланди. Унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса натижасида бошқа жароҳатланганлар ёки қурбонлар йўқ.
Маълумот ўрнида, Москва шаҳрининг марказидаги Знаменка кўчасида жойлашган Мудофаа вазирлиги биноси XVIII аср охирида қурилган. Ўтган йиллар мобайнида бино бир неча марта қайта қурилган.

Руслан Сулаймонов