Музокараларда Россия, Эрон, Озарбайжон президентлари минтақавий муаммоларни ва ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратади.
“...Сафар режалаштирилган. Уч томонлама учрашувлар ўтказилади: Россия, Эрон, Озарбайжон президентлари иштирокида”, деб таъкидлаган Песков.
Музокараларда юқорида тилга олинган давлат раҳбарлари минтақавий муаммоларни ва ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратади.
Россия Федерацияси президенти матбуот котибининг айтишича, ушбу ташриф жорий йилнинг 1 ноябрь куни амалга оширилиши мумкин.
Аввалроқ МДҲ давлат раҳбарлари ўтказган йиғилишда асосий эътибор Афғонистондаги вазиятга қаратилганлиги ҳақида хабар берган эдик.