...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири ҳибсда


13:06, 15.11.2016 Олам
 2 823

Алексей Улюкаев катта миқдорда пора олганлиги исботланди.

Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев қўлга олинди. Вазир 14 ноябрь куни 2 миллион доллар қийматдаги пора олганидан сўнг ҳибсга олинган, деб хабар бермоқда РенТВ. Айни вақтда Россиянинг барча ОАВлари Улюкаев иши бўйича суриштирувларни олиб бормоқда.
 
Маълум бўлишича, Алексей Улюкаев пора эвазига “Башнефть” компаниясининг давлат пакетини “Роснефть” сотиб олишига розилик берган.
 
Баъзи манбалар бу пора Улюкаевга Федерал Хавфсизлик хизмати орқали етказиб берилганлигини хабар қилмоқда.
 
“Комсомольская правда” нашрида Алексей Улюкаев устидан жиноят иши очилгани ҳақида хабар чоп этилди. Вазирнинг қўлга олиниши катта шов-шувларга сабаб бўлгани, сир эмас. Айни вақтда оператив тергов ишлари бошланган.
 
Иқтисод фанлари доктори Никита Кричевский вазирнинг қўлга олиниши орқали Россия иқтисодиётидаги кўплаб маълумотлар ошкор бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Эксперт Улюкаев жим турмаслигига ва бу иш ортида турган барча сирларни фош этишига шаъма қилди.
 
Федерал Хавфсизлик хизмати вакиллари аслида Алексей Улюкаев ҳаракатлари бир йилдан буён бюро назорати остида бўлганлигини маълум қилди.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков вазирнинг айбини исботлаш учун жиддий далиллар зарурлигини таъкидлаб ўтди.
 
Айни вақтда мазкур иш бўйича янги тафсилотлар берилиши давом этмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Алексей Улюкаев Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!