...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев сурати туширилган купюра муомалага чиқарилади


12:00, 15.11.2016 Олам
 4 080

Бу йил Қозоғистон мустақилликка эришганига 25 йил тўлади. Шу муносабат билан Остонада янги купюра ва танга тақдим этилди.

Қозоғистон Миллий банки 1 декабрь – Биринчи президент куни муносабати билан мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев сурати туширилган банкнотани муомалага чиқаради, дея хабар бермоқда “Nur.kz”.
 
Қозоғистон Республикаси Миллий банк раиси Дониёр Акишев “Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта” деб номланган конференциядаги чиқиши давомида “Мамлакатимиз мустақилликка эришиш тарихи президентимиз билан боғлиқдир. У сабаб Миллий банк Қозоғистон Мустақиллигининг 25 йиллиги ва мамлакатимиз ривожланишида бевосита бош бўлган президентимизни акс эттирувчи валютани муомалага чиқаради”, дея таъкидлаб ўтди.
 
10 минг тенге қийматдаги янги банкнота шу йил 1 декабрдан муомалага чиқарилади. Бу купюралар чекланган миқдорда чиқарилиши маълум қилинди.
 
Шунингдек, Қозоғистон Миллий банки Мустақилликнинг 25 йиллигига атаб янги тангаларни ҳам муомалага чиқаради.
Дурдона Расулова

Теглар:Қозоғистон Купюра Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!